Исроил Эронда учта F-14 ҳарбий учоғини йўқ қилди, яна иккитаси Теҳронда уриб туширилди

22.06.2025 09:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Исроил ҳаво кучлари Эрон марказидаги ҳарбий объектларга зарба бериб, 1970-йилларда АҚШдан харид қилинган учта F-14 Tomcat самолётини йўқ қилди. ЦАҲАЛ хабарига кўра, бу Эроннинг стратегик имкониятларини тиклашга йўл қўймаслик учун қилинган.

Iran f 14

 

Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) сўнгги кунларда Эроннинг марказий ҳудудида жойлашган ҳарбий объектларга навбатдаги ҳаво ҳужумларини амалга оширди. ЦАҲАЛ маибуот котиби, бригада генерали Эфи Дафриннинг сўзларига кўра, ушбу операция доирасида Исроил ҳаво кучлари Эронга тегишли учта F-14 Tomcat қирувчи ҳарбий учоғини йўқ қилган.

F-14 самолётлари — АҚШда ишлаб чиқарилган ва Эрон томонидан 1970-йилларда сотиб олинган тўртинчи авлод қирувчи учоқларидир. Бу самолётлар айниқса узоқ масофали ҳаво ҳужумларига қарши қўлланиладиган муҳими техника сифатида маълум.

Генерал Дафриннинг таъкидлашича, Исроил бу зарбалар орқали Эроннинг стратегик ҳарбий инфратузилмасини тиклаш имкониятини чекламоқда. Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг ҳужумлари ракета тизимлари, артиллерия ва дрон флотини ҳам ўз ичига олмоқда.

Охирги ҳафтада Эрон томонидан Исроилга қарийб 1000 та дрон учирилгани қайд этилмоқда. Шу сабаб, Исроил армияси нафақат мудофаа, балки ҳужумкор тактикани ҳам қўлламоқда — улар Эрон дронларига раҳбарлик қилувчи марказларни аниқлаб, йўқ қилмоқда.

Аввалроқ ЦАҲАЛ Теҳрон аэропортида жойлашган яна икки F-14 самолёти йўқ қилинганини маълум қилган эди.

Ҳужумлар бўйича Эрон расмийларидан ҳозирча расмий муносабат билдирилмади.