Жаҳон ядровий назоратига масъул халқаро тузилма — АЭХА раҳбари Рафаэл Гросси Исфаҳон шаҳридаги уран бойитиш центрифугаларини ишлаб чиқариш цехи Исроилнинг ҳужумига учраганини тасдиқлади. Бу объект сўнгги ҳафтада нишонга олинган учинчи миш-мишлар билан боғлиқ ядровий иншоот бўлди.
Гросси маълум қилишича, ушбу объектда ядровий материаллар сақланмаган, шу боис ҳужум радиологик таъсирга эга эмас. Унга кўра, цехда Эрон ядровий дастури бўйича келишув доирасида ишлаб чиқариш ва назорат фаолияти амалга оширилган. БМТ агентлиги бу объектни аввал ҳам кузатиб келган.
21 июн куни Исроил томонидан ушбу иншоотга зарба берилгани ҳақида илк бор Эроннинг Fars агентлиги хабар берди. Улар, шунингдек, ҳеч қандай хавфли моддалар сизиб чиқмаётганини таъкидлади. АЭХА ҳам бу маълумотни расман тасдиқлади.
Бу ҳужумлар олдидан Исроил Теҳрондаги ядровий тадқиқот маркази ва Караж шаҳридаги бошқа бир цехга зарбалар берган эди. Ушбу обектлар ҳам ядровий қурол ишлаб чиқаришда фаолият юритмаслиги билан қайд этилган.
18 июнь куни Гросси АЭХАнинг Эрон ядровий қурол ишлаб чиқармоқда деган иддаоларга исбот кўрмаганини билдирганди. У халқаро шартномалар, жумладан, Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома доирасида Эронда текширувларни давом эттиришга тайёр эканини айтди.
Исроил томони ҳозирча мазкур ҳужум юзасидан расмий изоҳ бермади. Аммо ядровий дастурга оид инфратузилмаларга зарбалар билан мамлакат ўз хавфсизлигига таҳдидлардан ҳимоя қилаётганини таъкидлаб келади.
Бу орада Франция президенти Эммануэл Макрон билан қўнғироқлашган Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Эрон атом энергетикасидан фақат тинч мақсадларда фойдаланишга кафолат беришга тайёр экани, бироқ ядровий дастурини бутунлай тўхтатиш нияти йўқлигини билдирган.