Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга давлат ташрифи билан боради

23.06.2025 11:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24–25 июн кунлари Мўғулистонда давлат ташрифи билан бўлади. Ушбу сафар Президент Мирзиёевнинг мазкур давлатга илк ташрифи ҳисобланади.

Mirziyoyev

Ташриф Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан амалга оширилади. Бу ташриф 1992 йилда Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери Ўзбекистон раҳбарининг биринчи расмий сафари ҳисобланади. Шунингдек, у Мўғулистон раҳбарининг 2024 йилда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифига жавоб сифатида баҳоланмоқда.

Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари расмий музокаралар олиб боради. Суҳбатларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Мўғулистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 25 январь куни ўрнатилган. Сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар изчил равишда ривожланмоқда.