22 июн куни Исроил армияси Ғазо секторида ўтказган рейд натижасида 2023 йилда ҲАМАС томонидан асир олинган 3 нафар шахс — Офра Кейдар, Йонатан Самерано ва Шай Левинсоннинг жасадлари қайтарилгани маълум қилинди.
Бу амалиёт пайтида камида 33 фаластинлик ҳалок бўлган. Г‘азо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, охирги 24 соатда 51 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
Исроил манбаларига кўра, 2023 йилда ҲАМАС юргизган ҳужумлар вақтида 1100 дан зиёд инсон ҳалок бўлган, 250 нафарга яқини асир олинган. Улардан камида 50 нафари азода қолмоқда ва 20 нафари тирик деб ҳисобланмоқда.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўз баёнотида Эронга қарши уруш Ғазодаги ғалаба ва асирларни озод қилишда ёрдам бераётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, Исроил ўз мақсадларига — ҲАМАСни йўқ қилиш ва асирларни қайтариш — босқичма-босқич яқинлашмоқда.
ҲАМАС эса бир неча бор урушни тўхтатиш ва асирларни қайтариш учун Исроил қўшинларини Ғазодан тўлиқ чиқариш ҳамда Исроил қамоқларидаги барча фаластинликларни озод қилишни талаб қилган. Аммо Нетаньяху бу шартларни рад этиб, урушни давом эттирмоқда.
Айни вақтда БМТ ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлари Ғазода давом этаётган амалиётларни геноцид ва шафқатсиз ҳужум сифатида баҳолаган. Май ойида бошланган АҚШ ва Исроил томонидан қўллаб-қувватланган Г‘азо гуманитар ёрдам дастурига қарамай, 400 дан зиёд фуқаро ҳалок бўлиб, 2000 нафар киши яраланган.
18 мартдан буён, яъни Исроил икки ойлик танаффусдан сўнг ҳужумларни қайта бошлаганидан бери, 5647 фаластинлик нобуд бўлган, 19200 дан ортиқ киши яраланган.