Тўлови 7 ой тўланмаган ер участкаси қайтариб олинади

07.05.2025 15:01 | 2 дақиқада ўқилади.

5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1062-сонли Қонунни имзолади. Унга кўра, ер участкасини олиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса, ерга бўлган ҳуқуқ бекор қилинади.

Kran dlya vodi na dache 33

Қонунга асосан, агар қарздорлик ҳақида расмий огоҳлантириш берилганидан сўнг 6 ой ичида тўлов амалга оширилмаса, ер участкасини қайтариб олишга йўл очилади. Бу орқали ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда давлат билан шартнома асосида олинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш мақсад қилинган.

Ўзбекистонда ер ости сувларини рухсатсиз қазиш ва лимитдан ортиқ олиш учун маъмурий жавобгарлик ҳам белгиланди. Янги қонунга кўра, ерости сувларини қудуқ орқали олишда қоидалар бузилса, фуқароларга 2,25 млн сўмдан 5,67 млн сўмгача, мансабдорларга эса 7,5 млн сўмгача жарима қўлланади.

Юқорида зикр этилган Қонунга мувофиқ, ер ости сувларини ўлчов ускунасисиз олиш ҳолатларида солиқ 5 баробарга оширилади. Лекин бу норма суткасига 5 метр кубгача сувни фақат шахсий эҳтиёж учун оладиган фуқароларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Томорқа ва уй эҳтиёжлари учун сувдан умумий фойдаланиш ҳуқуқи сақланади. Қонун эълон қилинганидан 3 ой ўтиб кучга киради.

Лекин бу шахсий эҳтиёж учун суткасига 5 кубметрдан ошмайдиган ҳолатлар учун тааллуқли эмас.