Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти 2025 йил май ойи бўйича иккиламчи автомобил бозори таҳлилини эълон қилди. Унга кўра, кўплаб моделларда нарх пасайиши кузатилган.
Оммавий маҳаллий моделлар — Onix, Lacetti, Cobalt, Nexia, Spark ва Damas автоуловлари нархи апрел ойига нисбатан арзонлашган. Масалан, Onix 800 долларга, Damas эса ҳолатига қараб 50-200 доллар оралиғида арзонлашди.
Люкс авто сегментида ҳам пасайишлар қайд этилди. Жумладан, Malibu модели ўртача 1450 долларга арзонлашган. Аммо, Equinox ва Tracker каби моделлар нархида оз миқдорда ўсиш кузатилган.
Электромобиллар бозорида аралаш ҳолат шаклланган. BYD Song Plus EV Champion модели $150 арзонлашган бўлса, Han ва Yuan Up каби моделлар $400 дан 2000 долларгача қимматлашган.
Хорижий автомобиллар орасида энг катта тушиш Kia Carnival (3,5 минг доллар ) ва Sorento (2,1 минг доллар) моделларида қайд этилди. Бироқ кам фойдаланилган Elantra ва Sorento нархи бироз ошган ҳолатлар ҳам мавжуд.