«Дўстлик» чегара постида электрон навбат тизими жорий этилади

24.06.2025 15:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Июлдан бошлаб ҳайдовчилар мобил қурилма орқали ўз навбатига ёзила олади

вгқедшл

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги энг гавжум чегара пости — “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктида июль ойидан электрон навбат тизими амалга киритилади. Бу ҳақда Қирғизистон Божхона хизмати раиси маълум қилди.

Унга кўра, ҳайдовчилар эндиликда чегарадан ўтиш учун ўзларига қулай вақтни танлаб, мобил телефон орқали навбатга ёзиладилар. Бу жараён орқали транспорт оқимини оптималлаштириш, тўпланишларни камайтириш ва вақтни тежаш кўзда тутилмоқда.

Мазкур тизим аввалроқ Қизил-Қиядаги чегарада синов тариқасида жорий этилган. Натижаларга кўра, назорат-ўтказиш пунктининг ўтказиш қобилияти бир неча баробар ошган. Шу боис, «Дўстлик» постида ҳам ушбу ютуқни такрорлаш режалаштирилмоқда.

Қирғизистон томони лойиҳани келгусида барча йирик чегара пунктларига кенгайтиришни мақсад қилган. Хусусан, ҳозирда қирғиз-қозоқ чегараларида ҳам электрон навбат тизимини жорий этиш устида иш олиб борилмоқда.

Маълумот учун, «Дўстлик» пости Ўзбекистон билан чегарадош Қирғизистоннинг Ўш вилоятида жойлашган бўлиб, ҳар куни минглаб юк автомобильлари ва йўловчилар ҳаракатланадиган стратегик нуқта ҳисобланади.