Элдор Шомуродов ёзда жамоасини ўзгартираши мумкин

19:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовга Италиянинг «Кремонезе» ва Туркиянинг «Башакшеҳир» клублари қизиқиш билдирмоқда. «Рома» футболчини 30 июнгача сотишни режалаштирган.

Eldor shomurodov

Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бу ёзда жамоасини ўзгартираши мумкин. Бу ҳақда Sportitalia ва Euro-Football манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 29 ёшли футболчига Италия А Сериясига қайтган «Кремонезе» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Туркиянинг «Башакшеҳир» клуби ҳам Шомуродовни ўз сафига қўшиб олиш ниятида.

Longari

«Рома» клуби Элдор Шомуродовни 30 июнгача сотишни режалаштирган. Футболчининг римликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.

2024/25 йилги мавсумда Шомуродов «Рома» сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, жами 7 та гол ва 5 та голли узатма билан ажралиб турди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳозирда Элдор Шомуродовнинг бозор баҳоси 7 миллион еврога тенг.

«Кремонезе» клуби ўтган мавсум А Серияга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган ва янги мавсумда Италиянинг элита дивизионида иштирок этади. Бу ҳолат Шомуродов учун Италияда фаолиятини давом эттириш учун қулай имконият бўлиши мумкин.

Футболчи келажагига боғлиқ якуний қарор яқин кунларда маълум бўлиши кутилмоқда.