Нефт бозорида нотинчлик: АҚШда қазиб олиш ҳажми пасаймоқда

07.05.2025 16:39 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги музокаралар ҳамда АҚШда қазиб олиш ҳажми пасайиши нефть нархларига таъсир кўрсатмоқда. Шунга қарамай, бозорда OPEC+ қарори таъсири сақланмоқда.

Oilfield derrickАҚШда нефт қазиб олишжми қисқармоқда

7 май куни Лондонда нефт фючерслари нархи сессия бошидаги ўсишдан сўнг секинлашди. Brent маркали нефт нархи 0,34 фоизга ошиб, бир баррели учун 62,36 долларга, WTI эса 0,51 фоизга ўсиб, 59,39 долларга етди.

 

Сабаб сифатида АҚШ ва Хитой ўртасидаги яқинлашиб келаётган савдо музокаралари, шунингдек, АҚШда нефт қазиб олишнинг секинлашаётгани қайд этилмоқда. Diamondback Energy ва Coterra Energy каби компаниялар қазиб олиш ускуналарини қисқартираётганини эълон қилди. Бу келгусида бозорда таклифни камайтириши ва нархларни барқарорлаштириши мумкин.

 

Шу билан бирга, OPEC+нинг қазиб олишни тезлаштириш қарори бозорда таклиф ортиши бўйича хавотирларга сабаб бўлди. Ушбу қарор 4 йиллик минимум даражадаги нархларни янада пасайтирди.

 

Америка нефт институтининг маълум қилишича, ўтган ҳафтада нефт ва бензин захиралари кескин камайган. Reutres АҚШ нефт захиралари 800 минг баррелга камайган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.