Шунисини алоҳида қайд этиш керакки, ҳар иккала тўлов тизимидаги нархлари ошиши мижозларга таъсир қилмайди. Мазкур тарифлар банклар, тўлов ташкилотлари ва финтех компаниялари учун амал қилади. Бироқ, тарифлар қимматлаши соҳадаги маҳсулотлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин.
Хўш, қайси тизим арзонроқ?
Биз ҳар иккала тўлов тизимда мавжуд хизматлар ва тарифларни солиштирдик.
Аввалроқ, HUMO тўлов тизими тарифлари янгиланганда ижтимоий тармоқларда нархлар кескин оширилгани танқид остига олинган эди. Бироқ, UZCARDнинг янгиланган тарифлари билан солиштирилганда HUMO тарифлари бирмунча қулайроқ экани маълум бўлди.
Хусусан, кредитлар ва автотўловлар учун HUMO 0,1 фоиз комиссия олади, UZCARD эса 0,25 фоиз.
Карта тарихи бўйича маълумотлар:
- UZCARD — 1–60 кун ичидаги маълумот БҲМнинг 0,3 фоизи, 61-кундан 365-кунгача 1,5 фоизи;
- HUMO — 90 кунгача текин, 90 кундан кўпроғига 1000 сўм.
Терминаллар орқали товар ва хизматлар учун тўловлар, банкоматлар орқали тўловлар ҳам UZCARD тизимида 2 баробар қимматроқ.
Тарифларнинг шаффофлиги ва соддалаштирилгани бўйича ҳам HUMO тўлов тизимида афзалликлар мавжуд. Жумладан, UZCARDънинг кўплаб хизматлари БҲМ миқдори билан кўрсатилган. Бундан ташқари, UZCARD кўплаб хизматларини индивидуал шартнома асосидаги нархларда кўрсатишини қайд этган. Бу хизматларни мослаштириш (customization) жиҳатдан қулайлик яратса-да, шаффофликни камайтиради.
Иккала тўлов тизимидаги нархлари ошиши мижозларга таъсир қилмайди. Мазкур тарифлар банклар, тўлов ташкилотлари ва финтех компаниялари учун амал қилади. Бироқ, тарифлар қимматлаши соҳадаги маҳсулотлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин.
Қай бири қулайроқ?
Тўлов тизимининг қулайлиги нафақат комиссия фоизларида, балки у тақдим этаётган хизматлар сони ва сифати билан ҳам белгиланади. Бу борада UZCARD ва HUMO хизматларида етарлича фарқлар мавжуд.
UZCARD ўзининг мослаштирилган тарифларига эгалиги учун ҳар бир банк билан алоҳида шартнома асосида хизмат нархлари белгиланади. Шу орқали катта ҳажмли ва мураккаб операциялар учун мослашувчан нархлаш имкони ҳам мавжуд.
Бу эса катта ташкилотлар учун индивидуал комиссия ставкалари ва имтиёзлар бўлиши учун замин яратади. Табиийки, комиссия ва тариф нархлари қимматроқ бўлади.
HUMO эса кўпроқ стандартлаштирилган ва шаффоф тарифлар тизимини таклиф қилади. Бундай тизим аввалдан прогноз қилиш имконини яратади. Шунингдек, HUMO тўлов тизимида халқаро карталар билан интеграция қилиш нисбатан арзонроққа тушиши мумкин.
Хизматлардаги фарқлар компанияларнинг молиявий натижаларида ҳам акс этган. HUMO тўлов тизими 2024 йилда 168,3 млрд сўм соф фойда олган бўлса, UZCARD тўлов тизимининг соф фойда кўрсаткичи 955,7 млрд сўмни ташкил қилган.