Ўзбекистон тарихда илк бор инвестиция жалб қилишда Қозоғистондан ўзиб кетди

21:00 | 2 дақиқада ўқилади.

2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Марказий Осиёдаги тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича етакчига айланди. 30 йиллик ҳукмронликка эга Қозоғистон бу сафар рейтингда охирги ўринни эгаллади.

Uzb vs kaz

БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (UNCTAD) эълон қилган ҳисоботга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми $2,8 млрдни ташкил этди. Бу кўрсаткич мамлакатга Марказий Осиёдаги етакчиликни олиб келди. Қозоғистон эса сўнгги 30 йилда биринчи марта манфий инвестиция сальдосини қайд этди — $2,55 млрд.

Туркманистон $1,6 млрд билан иккинчи ўринни эгаллади, ундан кейин Қирғизистон ($705 млн) ва Тожикистон ($291 млн) жойлашди. Шу билан Қозоғистон инвестиция оқими бўйича минтақада энг паст кўрсаткични қайд этган давлатга айланди.