Эрон Ислом Республикаси президенти Масъуд Пизишкиён Исроил билан муносабатлар бўйича муҳим баёнот берди. Унинг таъкидлашича, агар Исроил томони ўт очишни тўхтатиш режимини бузмаса, Эрон ҳам бу келишувга амал қилади.
Бу ҳақда у Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот чоғида билдирган. Президент матбуот хизмати Пизишкиённинг сўзларини келтириб, Эрон мулоқотга тайёр эканини ва музокаралар орқали халқининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга интилишини маълум қилди.
«Биз мулоқотга киришишга ва музокаралар столида Эрон халқининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тайёрмиз», — деган Пизишкиён.