Исроил армияси штаби бошлиғи, генерал Эял Замир Эрон билан тинчлик шартномаси эълон қилинганига қарамай, уруш ҳали тугамаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, урушнинг фақат бир муҳим босқичи якунланган, аммо олдинда яна қатор ҳарбий ҳаракатлар кутилмоқда.
“Биз муҳим бобни якунладик, аммо Эронга қарши уруш ниҳоясига етмади. Ҳозирги натижаларга асосланган ҳолда янги босқичга ўтмоқдамиз”, — деди Замир. Унинг баёнотига кўра, 12 кун давом этган ҳарбий ҳаракатларда Эроннинг ядровий ва ракета дастурлари жиддий зарарланган.
Генерал Замир Исроил ҳарбий кучлари ва фронт ортидаги бошқарувни юқори баҳолар экан, “бундай мисли кўрилмаган натижаларга қарамай, ҳали тиничланишга асос йўқ”лигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, ҳозирги эътибор Гʻазодаги гаровга олинганларни озод қилиш ва ҲАМАС бошқарувини таг-томири билан йўқ қилишга қаратилади.
Эслатиб ўтамиз, 24 июн куни АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Эрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилган эди. Эрон Хавфсизлик кенгаши ҳам шундай баёнот бериб, Исроил устидан “ғалаба” қўзонилганини билдирган.