Трамп Нетаняҳуга қарши суд ишини тўхтатишни сўради

16:00 | 3 дақиқада ўқилади.

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняҳуга нисбатан олиб борилаётган суд жараёнини «асоссиз сиёсий таъқиб» деб баҳолади ва бу ишни дарҳол бекор қилиш ёки уни афв этиш лозимлигини билдирди.

Trump netanyaxu

Доналд Трамп 25 июнь куни Truth Social платформасидаги баёнотида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняҳуга қарши олиб борилаётган суд жараёнини танқид қилди. У бу жараённи «сайловлар олдидан сиёсий мақсадларда қўзғатилган таъқиб» деб баҳолади.

Трамп Нетаняҳуни «уруш даврининг буюк бош вазири» ва «қаҳрамон» деб атади. Шу билан бирга, у Эронга қарши курашда Нетаняҳу билан «дўзахдан ўтганини» эслатиб ўтди.

Баёнотда Трамп, Нетаняҳуга қўйилган айбловлар орасида «сигара, мултфилм қаҳрамони Багз Бани қўғирчоғи ва бошқа адолатсиз айбловлар» борлигини таъкидлади. Унинг фикрича, «шунча иш қилган инсонга нисбатан бундай жинлар овини тасаввур қилишнинг ўзи қийин».

Нетаняҳуга қарши коррупцияга оид айбловлар 2023 йил декабридан бери кўриб чиқилмоқда. У аввал бу айбловларни «бемаъниликлар уммони» деб атаган ва рад этган. Суд жараёнлари ҳозиргача давом этмоқда.

Трамп Нетаняҳуга суд иши бекор қилиниши ёки уни «буюк қаҳрамон» сифатида афв этиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади. Унинг баёноти АҚШ–Исроил муносабатларида сиёсий қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида баҳоланмоқда.