Ўзбекистон ерёнғоқ экспортида Қозоғистон етакчи бозорга айланди

11:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон 2025 йилнинг дастлабки беш ойида ерёнғоқ экспортини фаол оширди. Мамлакат асосий экспорт бозори сифатида Қозоғистонни танлаган.

Yeryong'oq

Январ-май ойларида Ўзбекистон жами 5,9 минг тонна ерёнғоқни хорижий давлатларга экспорт қилди. Экспорт қиймати 5,6 млн АҚШ долларини ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра (https://t.me/statistika_rasmiy/5940), Қозоғистон Ўзбекистон ерёнғоқининг асосий харидори бўлиб, 2,4 минг тонна маҳсулот ушбу давлатга етказиб берилган.

Қозоғистондан сўнг Озарбайжон 713 тонна, Россия 648 тонна, Покистон 497 тонна ва Туркманистон 464 тонна билан асосий харидорлар қаторида бўлди. Шунингдек, бошқа давлатларга ҳам 1,2 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилингани қайд этилди.

Экспорт ҳажми бўйича Қозоғистон Ўзбекистон учун энг йирик ва барқарор бозор бўлиб қолмоқда. Озарбайжон, Россия, Покистон ва Туркманистон эса муҳим альтернатив йўналишлар сифатида ривожланмоқда.

Ерёнғоқ экспорти мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташқи савдосидаги аҳамиятли йўналишларидан бирига айланмоқда. Бундай тенденция Ўзбекистоннинг минтақавий бозордаги позициясини мустаҳкамлашга ёрдам беради.