Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

13:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда 28-30 июн кунлари барча ҳудудларда асосан илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Шамол айрим ҳудудларда кучайиши ва чангли ҳаво кузатилиши мумкин.

Tog'lar

Ўзгидромет агентлиги хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида об-ҳаво бироз булутли бўлиб, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан соатига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18…+23 даража, кундузи +31…+36 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво барқарор бўлиб, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси +20…+25 даража, кундузи +33…+38 даража бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида об-ҳаво асосан очиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи +32…+37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши ва чангли ҳаво кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22…+27 даража, кундузи +36…+41 даражага етади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 28 ва 30 июн кунлари айрим жойларда шамол кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи +32…+37 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво барқарор бўлиб, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +23…+28 даража бўлади.