Атакама чўлида 10 йил ичида биринчи марта қор ёғди

14:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Дунёдаги энг қурғоқ жой қар била қопланди – мутахассислар ҳайратда.

Qor

Чилидаги Атакама чўлида 10 йил ичида илк бор қор ёғди. Бу ҳақда ALMA астрономик обсерваторияси расмий ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Атакама чўли Ер юзидаги энг қуруқ ва намсиз ҳудудлардан бири ҳисобланади. У ерда йиллар давомида ёғин-кўпин кузатилмайди. Шу боис, сўнгги ёмғирлар ва сўнгра ёғган қор мутахассислар ва маҳаллий аҳолини ҳайратга солди.

Эълон қилинган видео ва суратларда қор қоплами чўлдаги қумтепаларни бутунлай қоплагани акс этган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бундай ҳолат сўнгги бор 2015 йилда қайд этилган.

Синоптиклар бу ўзгаришларни глобал иқлим ўзгариши билан боғламоқда. Уларга кўра, Антарктида ҳавосининг сўнгги ҳафталарда Жанубий Америкага яқинлашиши, шу жумладан, Атакама чўлидаги ҳаво ҳароратининг кескин тушишига сабаб бўлган.

Атакама чўлидаги бу фавқулодда табиий ҳодиса нафақат об-ҳаво кузатувчилари, балки сайёҳлар ва фотографларни ҳам ўзига жалб этди. Ҳозирда минглаб инсонлар чўлдаги қор манзарасини ўз кўзи билан кўриш учун ушбу минтақани йўналиш сифатида танламоқда.