Россия Украинанинг Самар шаҳрига ракета зарбаси берди

08:40 | 2 дақиқада ўқилади.

27 июнь куни Россия армияси Днепропетровск областида жойлашган Самар шаҳрига ракеталар билан ҳужум қилди. Област расмийларига кўра, ўнлаб жабрланганлар бор.

Samara

27 июнь куни тушдан кейин Россия Қуролли кучлари Украинанинг Днепропетровск областида жойлашган Самар шаҳрига навбатдаги ракета ҳужумини амалга оширди. Бу ҳақда област раҳбари Сергей Лисак ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.

Ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани ва яна 17 киши турли даражада тан жароҳати олгани айтилмоқда. Жароҳатланганлардан уч нафари жуда оғир аҳволда шифохонага етказилган. Ҳужум оқибатида маҳаллий инфратузилма ҳам зиён кўргани хабар қилинди.

Лисакнинг сўзларига кўра, бугунгача Днепропетровск областига уюштирилган ҳужумлар оқибатида камида 340 нафар фуқаро ҳалок бўлган, улар орасида 38 нафар бола ҳам бор.

Шунингдек, Украина Ҳарбий ҳаво кучлари 27 июнга ўтар кечаси Россия томонидан 370 та учувчисиз ракета учирилганини маълум қилди. Улар ракеталарнинг деярли барчасини йўқ қилишга муваффақ бўлганини билдирди.

Россиянинг Украина ҳудудларига қарши бундай ҳужумлари тинч аҳоли ҳаётига жиддий таҳдид солишда давом этмоқда. Украина расмийлари халқаро ҳамжамиятни вазиятга муносабат билдиришга чақирмоқда.