2024–2025 йилларда ўтказилган текширувлар йирик пудратчиларнинг солиқдан қочиш ва сохта банкротлик орқали бюджет маблағларини хуфиёна айланмага чиқариш схемаларини фош этди. Шу орқали 1,3 млрд рубллик сунъий қарздорлик аниқланди, 670 млн рубллик мулк қайтарилди ва 4 млрд рублдан ортиқ солиқ бюджетга ундирилди.
Москва, Татаристон ва аннексия қилинган Қримда амалга оширилган «Соғлиқни сақлаш» ва «Демография» лойиҳаларида иштирок этган компаниялардан бири 3,7 млрд рубллик шартномавий мажбуриятларни бажармагани аниқланди. У маблағларни қалбаки ҳужжатлар орқали аффилланган фирмаларга ўтказиб юборган. Суд 1 млрд рубллик қарзни сохта деб топди.
Шунингдек, солиқ органлари 7,2 млрд рубллик солиқ қарзини ундириш қарорларининг қонунийлиги тасдиқланди. Масалан, Тамбов областида прокуратура фирмалар занжири орқали 1,6 млрд рубллик ҚҚСни камайтиришга уринган компания даъвосини рад эттирди. Яна уч минтақада «Хавфсиз ва сифатли йўллар» лойиҳаси бажарувчиси 718 млн рубллик ҚҚС тўлашдан қочиш схемасига тўсиқ қўйилди.
Аниқланган қоидабузарликлар 2018 йилдаги Путиннинг май фармонида давлат сиёсати устувор йўналишлари сифатида белгиланган лойиҳаларда содир бўлган. Бу лойиҳалар президент чиқишлари ва мажлисларида мунтазам тилга олинади ва давлат раҳбари назоратида туради.