Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати ва Қуролли кучлар Бош штаби маълум қилди. Маълумот Россия томонидан тасдиқланмаган.
РБК-Украина нашрининг ёзишича, Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) ва Украина Қуролли кучлари махсус операция кучлари биргаликда амалга оширган зарба орқали душманнинг фронтда бомбардимон учун фаол қўлланаётган кўп функцияли Су-34 қирувчи-бомбардимончиларидан иккиси бутунлай йўқ қилинди. Қолган иккиси эса ишдан чиқарилган. Ҳужумда узоқ масофали дронлардан фойдаланилди.
Зарба натижасида аэродромнинг техник-эксплуатация қисмида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳудудда Россия самолётлари парвозларга тайёрланади, техник хизмат кўрсатилади ва таъмирланади. СБУ маълумотларига кўра, бу объект Россиянинг ҳарбий инфратузилмасида жуда муҳим саналади.
УҚК Бош штабининг маълум қилишича, зарба 27 июн куни кечаси амалга оширилган. Бу операция Россия авиациясининг Украина шаҳарларига ёпирилма ҳужумларига жавоб сифатида кўрилмоқда. Украина Қуролли Кучлари душманга йирик йўқотишлар етказишда давом этмоқда.