Доллар 50 йилда илк бор шундай қулади — FT сўнгги рақамларни эълон қилди

09:00 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йилнинг биринчи ярмида АҚШ долларининг асосий валюта саватига нисбатан индекс кўрсаткичи 10 фоиздан ортиқка пасайди. Бу ҳолат 1973 йилдан буён ярим йилликда қайд этилган энг йирик қадрсизланиш сифатида қайд этилди.

Dollar

Financial Times ёзишича, долларнинг сўнгги олти ойлик ҳаракати 2009 йилдан буён энг заиф кўрсаткич бўлди. Сабаблар сифатида Доналд Трамп бошчилигидаги ташқи иқтисодий сиёсат, АҚШ Федерал захира тизимининг мустақиллиги ҳақидаги хавотирлар ва фоиз ставкалари бўйича кутилмалар кўрсатилмоқда.

«Трамп 2.0 сиёсатининг ўзгарувчанлиги долларни бозорда «саваланган бола»га айлантирди», — дейди ING валюталар бўйича стратеги Франческо Песоле.

CME биржасининг FedWatch хизматига кўра, йил охирида ставка 3,50–3,75% атрофида бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, FT ёзишича, евро курси кутилмаган тарзда 13%га ошиб, $1,17 даражасига етди.

Сўнгги ҳафтада доллар 2022 йил 1 мартдан буён энг паст даража — $97 индексдан пастга тушди. Трампнинг 3,2 трлн долларлик «Катта гўзал қонун» лойиҳаси АҚШ қарзи бўйича янги хавотирларни келтириб чиқарди.