Литва: Тожикистонлик мигрантлар ўзбекларга нисбатан кўпроқ ноқонуний қолиб кетмоқда

09:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Литва миграция департаменти Тожикистонда вақтинчалик яшаш рухсатномасини (ВЙР) олиш учун аризаларни қабул қилувчи ташқи хизмат марказини ёпишни режалаштирмоқда.

Litva

Бу қарор муҳожирлар сони кескин ошгани билан боғлиқ. Бу ҳақда Sputnik Литва хабар бермоқда.

Департамент раҳбари Эвелина Гудзинскайте таъкидлашича, Тожикистон фуқаролари ВЙР муддати тугаганидан сўнг кўпинча Литвада ноқонуний қолиб кетмоқда.

«Агар ноқонуний миграция статистикасини ўргансак, белгиланган муддатда чиқиб кетмайдиган ва мамлакатни тарк этиш тўғрисида кўрсатма берилиши керак бўлган Тожикистон фуқароларининг фоизи, масалан, ўзбекларга қараганда юқори эканлиги маълум бўлади», дейди Гудзинскайте.

2025 йил июн ойидан бошлаб Литвада 6250 нафар Тожикистон фуқароси рўйхатга олинган ва сўнгги икки йил ичида ушбу мамлакатдан келган муҳожирлар сони деярли беш бараварга ошган.

Литва Давлат хавфсизлик департаментининг собиқ раҳбари Дарюс Яунишкис мусулмон мамлакатларидан келаётган миграция оқимлари радикаллашув хавфини келтириб чиқариши мумкинлигини айтиб, ҳукумат вакилларини миграция сиёсатини янада синчковлик билан қайта кўриб чиқишга ва чет эл фуқароларини жамиятга мослаштиришга фаол равишда эътибор қаратишга чақирди.