Наманганда қалбаки доллар савдоси фош этилди

10:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Наманган вилоятида қалбаки валюта савдоси билан боғлиқ жиддий жиноят фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири натижасида қалбаки долларлар муомаласига чек қўйилди.

Qalbaki pullar

Наманган вилояти Косонсой туманида фуқаролардан бири қалбаки 20 минг АҚШ долларини ҳақиқий 14 минг долларга сотишни таклиф қилган пайтда ушланган. У ўзини ишончли шахс сифатида кўрсатиб, сохта валюталарни муомалага киритишга уринган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирида мазкур шахс қалбаки 8 минг долларни сотиш жараёнида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Терговга қадар текширув натижасида аниқланишича, ушбу қалбаки долларлар 1985 йилда туғилган Косонсойлик фуқародан олинган. У эса сохта 6 минг долларни 1992 йилда туғилган бошқа шахсдан қабул қилгани маълум бўлган.

Жиноят иштирокчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давомида улар қамоққа олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодиса бўйича қўшимча маълумотлар тергов якунига кўра маълум қилинади.