Президент фармонига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати ҳамда Пенсия жамғармаси замонавий хизматларни жорий этиш устида иш олиб бормоқда. Бунинг натижасида 2026 йил 1 июлдан рақамли ғазна тизими ишга туширилади. У пенсия ва ғазначилик жараёнларини автоматлаштиришга хизмат қилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 декабрдан пенсия таъминотига оид барча хизматлар электрон, интерактив ва проактив шаклда тақдим этилади. Жумладан, фуқароларнинг иш стажи ва маоши ҳақидаги электрон маълумотлар асосида пенсия миқдори олдиндан ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида ҳудудларда ихчам хизмат кўрсатиш офислари ташкил этилиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсад қилинган. Электрон хизматлар жорий қилиниши орқали инсон омили камайиши, шаффофлик ва самарадорлик ошиши кутилмоқда.