Маълумотларга кўра, Исроилнинг стратегик ишлар вазири Рон Дермернинг Вашингтонга ташрифи чоғида Ғазога ҳужумларни тўхтатиш, араб давлатлари билан муносабатларни нормаллаштириш ва Иброҳим келишувларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. «Haaretz» газетаси ёзишича, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти вакиллари Дермерга Исроилни Ғазодаги ҳужумларни тўхтатиш ва асирдаги исроилликларни қайтариш бўйича келишув тузишга ундашга интилади.
АҚШ томони, нашрга кўра, ҲАМАС ҳаракатини бутунлай йўқ қилиш талабини кейинги босқичга қолдириш зарурлигини аниқ баён этмоқчи.
«Yedioth Ahronoth»газетаси бош вазир Бинямин Нетаняхунинг «мутлақ ғалаба» риторикасидан оғиш кетаётганини таъкидлади. Бу эса Ғазода отишмаларни тўхтатишга оид келишув яқинлашганини англатиши мумкин.
«Kanal 12» телеканали эса манбаларига таяниб хабар беришича, Исроил армияси ҳукуматдан кейинги қадамларни белгилаб олишни сўраган. Ҳозирда икки вариант кўриб чиқилмоқда: Ғазо устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ёки асирларни алмашиш бўйича келишув тузиш. Қўмондонликнинг афзал кўришича, иккинчи йўналиш амалийроқ, деб баҳоланмоқда.