Тошкентдаги машҳур Ўрикзор «Stroy Gorod» бозори нега тўсатдан ёпилди?

18:23 | < 1 минуты

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган «Stroy Gorod» қурилиш бозори электр энергиясидан ўзбошимчалик билан узилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Urikzor

Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, бозорнинг вақтинча ёпилишига сабаб сифатида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 июнда чиқарган ҳал қилув қарори кўрсатилган. Қарорга асосан, «ОЗИҚ-ОВҚАТ СТАНДАРТ КАРТОН» МЧЖга тегишли савдо бинолари ва хоналарида аниқланган ёнғинга қарши қонунбузарликлар тўлиқ бартараф этилмагунча, 27 июндан бошлаб бозор фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Тошкент шаҳар ФВБ расмий баёнотида таъкидланишича, электр узилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.