Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетмоқда

20:45 | < 1 минуты

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2-4-июл кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Az uzb

Ташриф дастурига мувофиқ, 2-3-июл кунлари Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилиши белгиланган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Президенти 4-июл куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.