Депутат Нина Останина бу ҳақда «НСН» агентлигига берган изоҳида фикр билдирган. У Брянск област думаси депутати Михаил Ивановнинг никоҳ ёшини пасайтириш ҳақидаги таклифига нисбатан шундай муносабат билдирди.
Останинанинг сўзларига кўра, Россия Конституциясига биноан, 18 ёшгача бўлган фуқаролар таълим олиши шарт ва уларнинг асосий вазифаси — ўқиш. Шу сабабли, ёшларни турмуш қуришга чорлаш орқали ҳеч қандай демографик ютуқларга эришиб бўлмаслигига ишонч билдирди.
Депутатнинг таъкидлашича, амалдаги қонунчиликда айрим ҳолатларда — масалан, қиз ҳомиладор бўлиб қолганида ёки ёш йигит ҳарбий хизматга йўлланганда — никоҳ ёшини 18 ёшдан камайиши мумкинлиги кўзда тутилган. Лекин бу каби ҳолатлар истисно сифатида белгиланган.
Шунингдек, депутат Сардана Авксентйева Россияда никоҳ қайд этиш жараёнидаги расмий муддатни қисқартиришни таклиф қилган эди. Унга кўра, никоҳ аризаси ва уни қайд этиш ўртасидаги муддат 30 кун эмас, 10 кунга тенг бўлиши лозим. Бу таклиф адлия вазирлигига тақдим этилган.