Ҳайдовчилардан ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасининг асл нусхаси талаб қилинади

08:15 | 3 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда ҳайдовчилар йўл-патрул хизмати ходимларига фақат ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиши шарт. Электрон кўринишдаги ҳужжатлар йўлда қабул қилинмайди.

Yhxx

ЙҲХХ матбуот хизмати маълум қилишича, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар электрон кўринишдаги паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиши мумкинлиги ҳақида нотўғри хабарлар тарқалди. Аслида, бу амалда қўлланилмайди. Йўл-патрул хизмати ходимлари ҳайдовчидан паспорт ёки ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси, машина учун техник паспорт ва бошқа зарур ҳужжатларнинг аслини талаб қилади.

ЙҲХХнинг тушунтиришича, электрон ҳужжатлар фақат Маъмурий амалиётлар маркази ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда имтиҳон бўлимларида қабул қилинади. Йўлдаги текширувларда эса улар ҳеч қандай кучга эга эмас. Чунки қоғоздаги нусхани планшетга солиб текшириб бўлмайди.

Шу билан бирга, ҳозирда қонунчиликка кўра, агар ҳайдовчида паспорт ёки ID-карта бўлса, унда ҳайдовчилик гувоҳномаси, машина ҳужжатлари ёки суғурта полиси ҳамда тонировка учун рухсатнома олиб юриши шарт эмас. Бу ҳақда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасида белгилаб қўйилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги қарорига кўра, 1 июлдан эътиборан электрон ҳужжатлар нотариуслар, банклар, ички рейслар учун авиачипталар ва темир йўл чипталарини сотиб олишда тўлиқ кучга эга ҳисобланади. Шунингдек, давлат хизматлари ва электрон хизматларда ҳам қоғоздаги нусхалар талаб этилмайди.

ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» орқали биометрик паспорт, ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси, техника паспорти, суғурта полиси ва бошқа кўплаб ҳужжатларнинг электрон кўринишлари олиш мумкин. Бироқ улар йўлда йўл-патрул хизматчиларига тақдим этиш учун етарли эмас.