АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Эрон ҳарбийлари ўтган ой Форс кўрфазидаги кемаларга денгиз миналарини жойлаш учун тайёргарлик кўрган. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.
Мазкур ҳаракат Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғозини ёпиш бўйича амалга оширилиши мумкин бўлган режанинг бир қисми сифатида баҳоланмоқда. Ҳўрмуз бўғози орқали дунё нефт ва газининг тахминан 20 фоизи ташилади. Унинг ёпилиши халқаро иқтисодий барқарорликка жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу билан бирга, АҚШ манбалари ҳозирча мина жойлаштириш амалиёти амалга ошмаганини билдирмоқда. Вашингтон Эрон бу ҳаракатлар орқали босим ўтказишга уринаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Эрон парламенти эса бўғозни ёпиш ғоясини қўллаб-қувватлаган. Бироқ бу масалада ҳали якуний қарор қабул қилинмаган. АҚШ эса минтақадаги ҳарбий кучларини юқори тайёргарлик ҳолатида ушлаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, бу орда собиқ президент Доналд Трамп Исроилнинг Ғазодаги урушни 60 кунга тўхтатиш шартларини қабул қилганини маълум қилган эди.