Такси агрегаторлари ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар учун солиқ тўлайди

17:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари учун солиқ тўлаш тизими янгича тартибда амалга оширилади. Бундан уларнинг солиқ мажбуриятлари агрегатор компаниялар томонидан қопланади.

Taksi

Айни пайтда мамлакатда 776,7 минг нафар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс енгил автомобилларда йўловчи ташиш ва буюртма асосида товар етказиб бериш хизматини амалга оширмоқда. Уларга 208 та онлайн такси агрегаторлари орқали хизмат кўрсатилмоқда.

Бу агрегаторлар солиқ органлари ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилинган. Улар орқали 430 мингдан ортиқ ҳайдовчи такси хизматини кўрсатмоқда. Жорий йилда ушбу агрегаторлар давлат бюджетига 89,6 млрд сўм солиқ тўлади.

2025 йил 2 июлдан бошлаб, ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчиларнинг йиллик даромади 100 млн сўмдан ошганда, уларнинг солиқлари агрегаторлар томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелда қабул қилинган VMQ-200 қарорига асосан белгиланган. (https://t.me/soliqnews/15738)

Маълумотларга кўра, шу пайтгача 189 нафар ҳайдовчи йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган. Янги тартиб орқали ҳайдовчилар солиқ ҳисоблаш ва тўлашдаги ортиқча расмиятчиликдан қутулиш имкониятига эга бўлади.

Яндекс Ўзбекистон платформаси бу тизимни автоматлаштирган биринчи компания бўлди. Компания ўз ҳайдовчилари ва курерлари учун солиқ тўлаш жараёнини электрон тарзда йўлга қўйган.