ChatGPT’дан фойдаланадиган сунъий онгли шифокор пайдо бўлмоқда

23:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Microsoft’нинг янги СИ тизими шифокорлардан тўрт баравар аниқ ташхис қўйди.

Chatgpt

Microsoft компанияси тиббиёт соҳаси учун махсус ишлаб чиққан MAI Diagnostic Orchestrator номли сунъий интеллект тизимини намойиш этди. Wired нашри ёзишича, ушбу тизим ташхис қўйишда шифокорларга нисбатан тўрт баравар аниқроқ ишлаган. Унинг ёрдамида тиббий кўриклар нархини 20 фоизгача камайтириш мумкин.

Тизимда ChatGPT ва Gemini каби етакчи моделлар бирлаштирилган бўлиб, ҳамкорлик асосида ташхис қўйиш амалиёти тақлид қилинган. Microsoft’нинг сунъий интеллект бўйича раҳбари Мустафо Сулаймон буни «тиббий интеллект сари ҳақиқий қадам» деб баҳолади.

Тизим 304 та клиник ҳолат устида синовдан ўтказилган. Унда СИ ташхис аниқлиги 80 фоизни, шифокорларники эса 20 фоизни ташкил этди. Шунингдек, сунъий интеллект арзонроқ ва самаралироқ диагностика усулларини танлаган.

Бироқ экспертлар ушбу натижаларни эҳтиёткорлик билан баҳолашга чақирмоқда. Улар шифокорлар реал ҳаётда турли ёрдамчи воситалардан фойдаланиши, сунъий интеллект эса бундай имкониятга эга эмаслигини таъкидламоқда. Шунингдек, СИ беморларнинг индивидуал ҳолатларини қандай ҳисобга олиши ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.

Компания ҳали тизимни тижорий мақсадда фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилмаган.