Эҳтиёт бўлинг: Солиқ қўмитаси муҳим огоҳлантириш билан чиқди

21:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Фуқароларга юборилаётган электрон хатлар ортида ким турибди? Солиқ қўмитаси баёнот берди.

Soliq

Фуқароларнинг электрон почталарига солиқ қарзи мавжудлиги ва уни тўлаш зарурлиги ҳақида хабарномалар фирибгарлар томонидан юборилмоқда.

Солиқ қўмитасининг хабар беришича, Қўмита номидан юборилган ушбу хатлар фирибгарликнинг бир кўриниши экани ва солиқ хизматига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Қайд этилишича, Солиқ органлари солиқ тўловчиларга электрон ҳужжатларни фақат my.soliq.uz ва my3.soliq.uz порталидаги шахсий кабинет орқали юборади. Ҳисобланган солиқлар ва қарздорлик ҳақидаги барча маълумотлар реал вақт режимида шахсий кабинетда ва Солиқ мобил иловасида мавжуд.

Саволлар юзага келса, солиқ тўловчилар ўзларига бириктирилган солиқ инспекторига мурожаат қилишлари мумкин, унинг алоқа маълумотлари шахсий кабинетида кўрсатилган.

Қўмита тасдиқланмаган маълумотлар, шубҳали ҳаволалар, юкламалар ва илова файлларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.