2 июл куни Озарбойжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Боку шаҳридаги элчиси Михаил Евдокимов билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Озарбайжон томони Россиянинг сўнгги ҳаракатларини «нодустона» деб баҳолади ва расман норозилик билдирди.
Озарбойжон ТИВ баёнотига кўра, Россия томонидан амалга оширилган қатор ҳаракатлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бир кун аввал Озарбойжоннинг Москвадаги элчиси Раҳмон Мустафоев Россия ТИВга чақирилган ҳамда унга норозилик билдирилган эди.