Дуровнирнг русийзабон аудитория учун мўлжалланган ўз каналида таъкидлашича, бир неча кун аввал айрим Telegram-каналлар платформа Россиядан чиқиб кетаётгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган. Мазкур хабар илк бор бир сатирик нашрда ҳазил сифатида чоп этилган бўлса-да, кўплаб каналлар уни жиддий маълумот сифатида қайта ёритиб, ёлғонга асос бўлган. Шу сабабли Telegram расман рад этувчи изоҳлар қўшишга мажбур бўлган.
Шунингдек, айрим оммавий ахборот воситалари Telegram сиёсий сабаблар билан OSINT-каналларни блоклагани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган. Аслида эса бир неча канал автоматик тизимлар томонидан қисқа муддатга тўхтатилган, сабаби шахсий маълумотлар тарқатилгани билан боғлиқ бўлган. Бундан сўнг каналлар зудлик билан тикланган, аммо кўплаб нашрлар бу ҳақида тўлиқ маълумот бермаган.
Павел Дуров шунингдек, ўтган ой интернетда Telegram’нинг IP-манзиллари орқали фойдаланувчилар хавф остида қолиши ҳақидаги техник жиҳатдан нотўғри таҳлил тарқалганини эслатди. Бу хабар мустақил мутахассислар томонидан бир неча бор рад этилган бўлса-да, ёлғон хабар ҳақидаги опровержениёлар анча кам ёритилган.
Дуров таъкидлаганидек, Telegram 12 йилдан бери шахсий ҳаёт дахлсизлигини ва ахборотга эркин кириш ҳуқуқини ҳимоя қилиб келади. Шу боис платформа турли йўналишларда медиабосимга учраб туради. Унинг фикрича, бу фақат журналистлар хатоси эмас, балки Telegram’ни обрўсизлантиришга қаратилган режали ҳаракат бўлиши мумкин.
Павел Дуров барчани ҳушёр бўлиб, фақат ишончли манбаларга таянишга чақиради.