Қорақалпоғистонда 73,4 млрд сўмлик туризм зонаси барпо этилмоқда

11:20 | 3 дақиқада ўқилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида умумий қиймати 73,4 млрд сўм бўлган янги туризм зонаси қурилиши бошланди. Лойиҳа доирасида 3 та меҳмонхона, 20 та ўтов ва ресторанлар қурилади.

Qoraqalpog'iston

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида умумий қиймати 73,4 млрд сўм бўлган янги туризм зонаси қурилиши бошланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати маълум қилди.

Оқчақўл соҳилида амалга оширилаётган лойиҳа “Зарбдор тажрибаси” асосида ташкил этилмоқда. Ҳудудда тўлиқ инфратузилма яратилиб, 3 та меҳмонхона ва 18 та меҳмон уйи барпо этилади. Шунингдек, 20 та анъанавий ўтов, 2 та ресторан ҳамда бошқа туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилиши режалаштирилган.

Лойиҳани 2025 йил декабр ойида ишга тушириш кўзда тутилган. Натижада 75 та янги иш ўрни яратилади. Мазкур ҳудудда туристик салоҳиятни ошириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва маҳаллий иқтисодиётни рағбатлантириш мақсад қилинган.

Аввалроқ, Қорақалпоғистонда Германия билан ҳамкорликда 2026 йилгача хорижий туристлар сонини 180 мингга, маҳаллий туристлар сонини эса 1 миллионга етказиш бўйича стратегия ишлаб чиқилгани хабар қилинганди.

Шунингдек, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Элликқалъа, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари туризмга ихтисослаштирилиши белгилаб берилган. Бундан ташқари, «Тошкент–Самарқанд–Бухоро–Хива» туризм занжирига Қорақалпоғистон ҳам қўшилиши кутилаётган бўлиб, бунда теъзюрар пойезд қатновлари муҳим аҳамият касб этади.