НАТО бош котиби Лавровни масхара қилди: «Исо Масиҳ давридан бери фойдали гап айтмаган»

11:33 | 2 дақиқада ўқилади.

НАТО бош котиби Марк Рютте Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг «альянс қулаши» ҳақидаги баёнотига қаттиқ жавоб қайтарди.

Nato bosh kotibi

НАТО бош котиби Марк Рютте Fox News телеканалига берган интервюсида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига нисбатан кескин муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, Лавров неча йиллардан бери дипломатия саҳнасида бўлишига қарамай, унинг оғзидан ҳеч қандай фойдали фикр чиққан эмас.

«Лавров ҳақида гапирадиган бўлсак — у, назаримда, Исо Масиҳ туғилган пайтдан бери Россия ташқи ишлар вазири ва ўшандан бери унинг оғзидан ҳеч қандай фойдали сўз чиққани йўқ. Шунинг учун унинг гапларига катта аҳамият беришга ҳожат йўқ», — деди Рютте.

Мазкур изоҳ Россия расмийларининг НАТО ҳақидаги навбатдаги танқидларидан сўнг берилди. 30 июн куни Сергей Лавров журналистлар билан учрашувда НАТО давлатларининг мудофаа харажатларини ошириш бўйича келишувини «фалокат» деб баҳолаган эди. Унинг фикрича, бу ҳаракатлар «альянснинг қулашига» олиб келиши мумкин.