2025 йил 6 май куни Қозоғистон парламенти Сенатида Қозоғистон ва БАА ўртасида «яшил» энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамловчи халқаро келишув муҳокама қилинди. Энергетика вазири ўринбосари Сунғат Есимханов тақдимот чоғида бу лойиҳа минтақадаги энг йирик шамол электр станцияларидан бири бўлишини таъкидлади.
Лойиҳа Masdar халқаро компанияси ҳамкорлигида амалга оширилади. 1 GW қувватга эга бўладиган шамол электр станцияси йилига 3,4 миллиард kWh энергия ишлаб чиқаради ва атмосферага чиқариладиган СО2 миқдорини 2 млн тоннага камайтиради. 300 MWли энергия захира тизими эса юқори талаб пайтида барқарор таъминотни таъминлайди.
Инвесторлар томонидан 1,4 млрд долларлик тўғридан-тўғри инвестиция жалб этилади. Қурилиш босқичида 1000 та вақтинчалик иш ўрни, ишга тушгандан сўнг эса 100 та доимий иш ўрни яратилади. Лойиҳа доирасида маҳаллий мутахассислар замонавий технологиялар ва малака ошириш имкониятига эга бўлади.
Бундан ташқари, 425 кмли юқори кучланишли линиялар тортилиб, Қозоғистоннинг шимол ва жанубини энергия тармоғи орқали боғлайди. Есимханов сўзларига кўра, лойиҳа маҳаллий маҳсулот ва хизматлардан фойдаланишни ҳам назарда тутади.
Экологик ва ижтимоий стандартларга мос келадиган ушбу лойиҳа Қозоғистоннинг иқлим мақсадларига қўшиладиган муҳим ҳисса бўлади.