Ҳодиса 2 июл куни кечқурун содир бўлган. Паром Шарқий Ява оролидан Балига йўл олган пайтда чўкиб кетган. Қутқарувчилар маълумотига кўра, ҳозиргача 23 киши қутқарилган, қолганлари ҳақида маълумот йўқ. Полисиянинг маълум қилишича, ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Банюванга шаҳри полисияси бошлиғи Рам Самтама Путранинг АFP агентлигига билдиришича, паром ҳалокатидан бироз олдин двигателда муаммо борлиги ҳақида хабар берилган. Кема маҳаллий аҳоли томонидан Ява ва Бали ороллари ўртасида мунтазам қатнов учун фойдаланилади.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳокимиятлар тирик қолганларни топиш умиди билан ҳаракат қилмоқда.