18 июн куни «Tenge Bank» раҳбари ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк ҳисобидан катта миқдордаги маблағ талон-торож қилингани ҳақида хабар берган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўша куниёқ ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатларини бошлаган ва олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этган гуруҳ аъзолари аниқланиб, уларни ушлашга муваффақ бўлинган.
Жиноятчилар банк терминали орқали ноқонуний равишда маълумотларни ўзгартириб, банк маблағларини нақдлаштириб олишган.
Тадбир вақтида жиноятчилардан 11 дона мобил телефон, тўққизта банк картаси, посттерминал қурилмаси, 1 миллион 670 минг сўм ва 36 минг доллардан зиёд пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушланган 9 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади ИИВ хабарида.