Тожикистонга 60 га яқин автомашиналар ноқонуний олиб ўтилгани фош этилди

17:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Автомашиналарни 100–200 долларга ўтказиб юборган гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Taj uzb cars

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси томонидан олиб борилган текширувларда 60 га яқин автомашинанинг Тожикистонга ноқонуний равишда олиб ўтилгани ва у ерда сотилгани аниқланди.

Таъкидланишича, мазкур схемада 8 нафар шахс иштирок этган бўлиб, улар ҳар бир автомобил учун 100−200 доллардан ҳақ олган. Автомашиналар асосан «Андархон», «Ойбек», «Поп» ва «Ховособод» божхона постлари орқали олиб ўтилган.

Тожикистон ҳудудида BYD, Volkswagen, Kaiyi X3, Honda, Geometry, Faw ID4 каби 59 та турли маркадаги машиналар ноқонуний тарзда сотилган. Ушбу ҳолат фош этилиб, ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қўмита фуқароларни ишончнома асосида автомашинани бошқа шахсга берганда эҳтиёт бўлишга чақирди. Агар автоуловни қайтариб олишда муаммолар юзага келса ёки авто Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилгани ҳақида шубҳалар мавжуд бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга дарҳол мурожаат қилиш лозимлиги таъкидланди.