Адлия вазирлиги текширувига кўра, муаллиф Раҳматжон Худойбердиевга тегишли бир қатор мусиқий асарлар «Sevimli TV» телеканали томонидан бир неча теленовеллаларда муаллифнинг розилигисиз ва тегишли шартнома тузмасдан қўлланилган. Шунингдек, ушбу асарлар «Splay» ва «YouTube» платформалари орқали кенг жамоатчиликка етказилгани аниқланган.
Вазият юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилган. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди қарорiga кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Озбекистон Республикаси МЖТКнинг 177¹-моддаси биринчи қисми бўйича жарима жазоси тайинланган.
Адлия вазирлиги телерадиоканаллар ва бошқа фойдаланувчилардан муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга қатъий риоя этишларини сўраб қолди. Қонунчиликка мувофиқ, муаллиф ҳуқуқбузардан етказилган зарар ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача тўлов талаб қилиш ҳуқуқига эга.