Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев жамоатчиликка қилган мурожаатида Ўзбекистон раҳбариятига алоҳида миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, Қаорабоғни қайта тиклаш жараёнида биринчи амалий ёрдамни айнан Ўзбекистон кўрсатган.
Алиевга кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дунёдаги биринчи раҳбар сифатида Қорабоғдаги қайта тиклаш ишларида ташаббус кўрсатган. Ҳатто биринчи ижтимоий-инфратузилма объекти ҳам — Фузулий шаҳридаги Мирзо Улуғбек номидаги 1-сонли ўрта мактаб — айнан Ўзбекистон томонидан барпо этилган. Бугунги кунда ушбу мактабда ўз юртига қайтган болалар таҳсил олмоқда.
Шунингдек, Хонкенди шаҳрида Ўзбекистон инвестиция ва технологиялари асосида ташкил этилган тикув фабрикаси фаолият юритмоқда. Бу корхонада ҳозирда 200 нафардан ортиқ одам иш билан таъминланган бўлиб, келгусида ишчи ўринлари сони янада ошиши кутилмоқда.