«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми 15 июлдан старт олади

10:40 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил 15 июлдан Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми расман старт олади. Бу жараён 31 августга қадар давом этади. Мазкур дастур фуқароларга ўз ташаббус ва ғояларини амалга ошириш, маҳаллий муаммолар ечимини топиш имконини яратади.

Open byudjet

15 июлдан 3 августгача лойиҳаларни киритиш босқичи бўлиб, унда барча фуқаролар ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин. 4 августдан 18 августгача киритилган лойиҳалар саралаб чиқилади.

19 августдан 21 августгача бўлган даврда тарғибот ишлари олиб борилади. Шу вақт мобайнида фуқаролар таклиф этилган лойиҳалар билан танишиб, уларнинг афзалликлари ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлади.

Овоз бериш жараёни 22 августдан 31 августгача ўтказилади. Бу босқичда барча иштирокчилар ўз ҳудудидаги лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳалланинг ривожига бевосита таъсир кўрсатади.

«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми ғолиблари 1 сентябрда — Ўзбекистон мустақиллиги куни эълон қилинади. Ушбу ташаббус фуқароларнинг фаоллигини ошириш ва маҳаллий муаммоларни ҳал қилишда муҳим платформа ҳисобланади.