Алишер Усмонов 2024 йилда 1,2 миллиард доллар дивиденд олди

11:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Forbes нашри 2024 йилда энг кўп дивиденд олган 50 тадбиркор ва улар билан боғлиқ шахслар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатда Алишер Усмонов 1,2 млрд долларлик дивидендлари билан россиялик миллиардерлар орасида бешинчи ўринни эгаллади.

Alisher usmonov

Рейтингда биринчи ўринни «Северстал» акционери Алексей Мордашов эгаллади. Ундан кейинги ўринлар «Лукойл» ҳаммуассиси Вагит Алекперов ва Владимир Лисинга насиб этди.

Forbes рўйхатда кўрсатилган дивиденд миқдорини солиқ ва комиссиялар ушланмасдан умумий ҳисобда тақдим этди. Унга кўра, рўйхатдаги 50 иштирокчи ва улар билан боғлиқ шахсларга тўланган жами дивидендлар ҳажми тахминан 1,8 трлн рублни ташкил этди.

2023 йилда Усманов тўртинчи ўринда қайд этилган эди.

Bloomberg Billionaires Index янгиланган рейтингига кўра, 2025 йилнинг дастлабки ойларида россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги қарийб 15 млрд долларга ошиб, 305 млрд долларга етган.

2025 йилда American Forbes журнали Алишер Усмановни илк бор дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида Ўзбекистон тадбиркори сифатида қайд этди. Унинг бойлиги 16,7 млрд долларга баҳоланди. Аввалги рейтингларда эса Усманов Россия вакили сифатида кўрсатилган эди.