Хитой Россиянинг Украинада мағлуб бўлишини истамаслигини билдирди

12:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи Европа Иттифоқи ташқи сиёсат раҳбари Кая Каллас билан учрашувда Пекин Россиянинг Украинада мағлуб бўлишига йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблашини билдирди.

Rossiya

Бу ҳақда South China Morning Post ўз манбаларга таяниб хабар берди. Нашр манбаларига кўра, Ванг Йи бундай позицияни АҚШнинг эътибори Украинадан кейин тўлиқ Осиё минтақасига қаратилишидан Хитой хавотирда экани билан изоҳлаган. Вазирнинг очиқча баёнотлари Европа амалдорларини ажаблантиргани қайд этилмоқда.

Шу билан бирга, Ванг Йи Хитойнинг Россияга ҳарбий ёки молиявий ёрдам кўрсатаётгани ҳақидаги айбловларни рад этди. «Агар Пекин бундай ёрдам кўрсатганида, у ҳолда можаро аллақачон тугаган бўлар эди», деди у. Вазир, шунингдек, Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 18-пакетидан Хитой банкларини ҳам ўрин олгани учун Пекин жавоб чоралари кўришини билдирган.

Маълум қилинишича, Ванг Йининг бу гаплари ЕИ–Хитой саммити арафасида янграган ва Хитойнинг «дипломатик назокати» натижасига умид қилган Европа томонида кутилмаган ҳолат бўлган. Ванг Йи Брюсселга саммит дастурини қисқартириш эҳтимоли борлигини ҳам билдирадиган ишоралар қилган.

ЕИ дипломатик хизмати эълон қилган баёнотда Каллас Хитой компанияларининг Россия билан ҳамкорлигини таҳдид сифатида баҳолаган ва Пекинни Россия ҳарбий-саноат комплексига ҳар қандай моддий ёрдамни тўхтатишга чақирган.

Хитой ТИВ маълумотига кўра, Ванг Йи мамлакатнинг тинчлик, инклюзивлик ва ҳамкорликка содиқ эканини қайд этган ва «Хитой — бу АҚШ эмас, АҚШнинг ривожланиш йўлини Хитойга кўчириб бўлмайди», деган фикрни билдирган.