Бухоро вилоятининг илк ҳокими вафот этди

12:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Бухоро вилояти ҳокимлиги 4 июл куни вилоятнинг собиқ раҳбари Дамир Ядгаровнинг вафоти муносабати билан расмий баёнот берди. У узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмган. Марҳум 88 ёшда эди.

Hokim

Дамир Ядгаров 1937 йил 18 феврал куни Шофиркон туманида туғилган. 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини ушбу олийгоҳда бошлаган. У ёшлар қўмитаси котиби сифатида иш бошлаб, кейинчалик қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги тизимларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

1992-1994 йилларда у Бухоро вилояти ҳокими сифатида фаолият юритган.

Ядгаров кейинчалик Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг Бухоро филиалига раҳбарлик қилган. Бу даврда у селекция ва уруғчилик соҳаларида, хусусан, Зарафшон воҳаси шароитига мос навларни яратишда илмий ютуқларга эришишга ҳисса қўшган.

У «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими» фахрий унвони ҳамда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.