Тошкентда ноқонуний IMEI рўйхатдан ўтказиш нархи 250 долларгача кўтарилди

07.07.2025 09:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Тошкентда мобил телефонлар учун IMEI кодларини ноқонуний рўйхатдан ўтказиш хизматлари нархи кескин ошиб кетди. Олдин 30–40 доллар атрофида бўлган бу хизмат энди 100–150 доллар, баъзи ҳолларда эса 250 долларгача етиб бормоқда.

Telefon

«Potribitel.Uz» истеъмолчилар гуруҳи маълумотига кўра, Бундай нарх ошишига сабаб сифатида мамлакатда янги божхона тўловларининг жорий этилиши ва мобил қурилмаларни декларация қилишда назорат кучайтирилгани қайд этилмоқда. Шу туфайли кўплаб фуқаролар телефонларини қонунийлаштиришда қийинчиликларга дуч келмоқда ва сўнгги чора сифатида ноқонуний йўлларга мурожаат қилмоқда.

Мутахассислар фикрича, IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ янги тартиблар сўнгги пайтларда кулранг бозорни қисқартириш ўрнига, аксинча, ноқонуний хизматларнинг ривожланишига туртки берди. Айниқса, «Малика» бозорида бу каби хизматларни таклиф қилувчи шахслар сони ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, кўплаб фуқаролар янги қоидалар ҳақида етарлича ахборотга эга эмаслиги туфайли IMEI кодларни қонуний рўйхатдан ўтказишда қонуний йўлни тополмаётгани қайд этилмоқда. Бундан эса ноқонуний хизмат кўрсатувчилар фойда кўраётгани таъкидланмоқда.

Мутасаддилар IMEI рўйхатдан ўтказиш жараёнида шаффофлик ва ахборот берилишини янада кучайтириш зарурлигини билдирмоқда. Шу йўл билан ноқонуний хизматларга бўлган талабни пасайтириш мумкин бўлади.