Саида Мирзиёева Марказий Осиёда биринчи — у Zayed мукофоти ҳакамларидан бири бўлди

07.07.2025 21:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Zayed инсоният биродарлиги мукофоти ташкилотчилари 2026 йилги совриндорни аниқлайдиган халқаро ҳакамлар ҳайъатининг янги аъзоларини эълон қилди. Унга кўра, Марказий Осиёдан илк бор Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам ҳайъатга аъзо сифатида киритилди. Унинг номзоди Ал-Азҳар бош имоми Аҳмад ал-Тойиб томонидан илгари сурилган.

Saida mirziyoyeva

Мирзиёева мазкур танловда қатнашишини “жамиятни юксалтирувчи ва долзарб муаммоларни ҳал этувчи инсонпарвар қаҳрамонларни тан олиш имконияти” деб атади. Унинг таъкидлашича, бутун дунёдаги эътироф этилмаган шахслар ва ташкилотлар фаолияти алоҳида қадрланиши лозим.

Zayed мукофоти инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик ва биродарлик ғояларини илгари суришда катта хизмат қилган шахслар ва нодавлат ташкилотларни тақдирлашга қаратилган. Танловда 60 дан ортиқ давлатдан номзодлар иштирок этмоқда.

Бу мукофот ҳар йили турли миллат, ирқ, дин ва ижтимоий қатлам вакилларининг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги саъй-ҳаракатларини эътироф этишга хизмат қилади. Саида Мирзиёеванинг ҳайъатга қўшилиши Ўзбекистон учун ҳам муҳим сиёсий ва нуфузли қадам сифатида баҳоланмоқда.

Мукофот номи Бирлашган Араб Амирликлари асосчиси, марҳум Шайх Зайед бин Султон Ал Наҳаён шарафига қўйилган.

Ҳакамлар ҳайъатининг олти нафар аъзоси қуйидагилар:

— Саида Мирзиёева – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари

— Кетерин Расселл – ЮНИCEФ ижрочи директори
Шарл Мишел – Европа Кенгашининг собиқ президенти, Белгия собиқ бош вазири

— Моусса Факи Маҳамат – Африка Иттифоқи Комиссиясининг собиқ раиси, Чад собиқ бош вазири

— Кардинал Хосе Толентино де Мендонса – Муқаддас Тахтнинг Маданият ва таълим бўйича дикастерияси префекти

— Судя Муҳаммад Абделсалом – Зойид номидаги Инсон биродарлиги мукофоти Бош котиби.