8 июл куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ҳужжат юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари соддалаштирилаётгани, ортиқча тўсиқлар бартараф этилаётгани ва тадбиркорларга берилаётган енгилликларни ижобий баҳоладилар.
Мазкур қонун лойиҳасига мувофиқ, давлат иштирокидаги корхоналарнинг самарасиз ва нособиқ активларини хусусий секторга бериш жараёни жадаллашади. Шунингдек, давлат кўчмас мулк объектларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган тадбиркорларга мол-мулк ва ер солиғи бўйича енгилликлар тақдим этилади.
Қонун лойиҳаси қабул қилинса, амалдаги норматив-ҳуқуқий база янада такомиллашади. Бу ўз навбатида, хусусий мулкчиликни кенгайтириш, солиқ юкини камайтириш хизмат қилади.
Депутатлар қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллаб, тасдиқлаш учун Сенатга юборишди.